Like most websites we use cookies. If you're happy with that, just carry on as normal - otherwise to find out more click here.
   
Search on the website:
Home   ›   Қушлар миграцияси
Print
Send to friend

Қушлар миграцияси

Учиб ўтиш ёки миграция қушларнинг ажойиб ва қизиқарли хусусиятларидан биридир. Ҳар йили улар қишни совуқ вақтларини мўътадил иқлимда ўтказиш учун минглаб километрга учиб кетадилар.
 
Қушларни миграция қилишларига асосий сабаб озуқа етишмаслигидир. Қиш фаслида совуқ ўлкаларда яшовчи қушлар - ҳашарот, мева ва уруғларни излаб топишлари қийинлашади, экваторга яқинлашган сари эса иқлим мўътадиллашиб, озуқани излаб топишни осонлашади.
 
Кўпчилик қушлар узоқ масофага учишга бардош беролмай нобуд бўладилар, аммо, асосий кўпчилиги яшаб қолиб, учиб ўтувчи қушлар ўз турларини сақлаб қолишларига имкон яратади. Бундай синовлардан ўтиш учун авваламбор қушлар соғлом бўлишлари, тери ости ёғ заҳирасига ва янги патларга эга бўлишлари керак. Кўпайиш мавсуми тугагач ва йўлга чиқишдан олдин кўпчилик қушлар патларини “тўлиқ янгилайдилар”, яъни, эскирган патларини тўкиб, ўрнига янгиларини ўстирадилар. Танасининг кўпгина қисмида ёғ заҳираси тўпланади. Учиш пайтида, айниқса озуқа етишмаганда бу заҳира ягона энергия манбаи бўлиб хизмат қилади.
 
Қушлар учиб ўтишда атроф муҳитдан кўплаб маълумот оладилар. Булар асосан – қуёш, юлдузлар ва ернинг магнит майдонидир. Улар қушларга турган жойини аниқлашда ва тўғри йўналиш олишда ёрдам берадилар. Қушлар учиб ўтиш даврида қуёш ва юлдузларни жойлашган тартибини кузатадилар, ҳамда, ернинг магнит майдонидаги ўзгаришларни тумшуғи ортидаги махсус рецептор ёрдамида сезадилар. Ёш қушлар йўналишни аниқлашда улардаги ирсий ахборотлари ёрдамида, ёки, ўрганиш орқали билиб оладилар.
 Mitsubishi Corporation