Like most websites we use cookies. If you're happy with that, just carry on as normal - otherwise to find out more click here.
   
Search on the website:
Home   ›   Тилларанг куркунак
Print
Send to friend

Тилларанг куркунак

Тилларанг куркунак – фаунамизнинг энг чиройли қушларидан бири ҳисобланади. Танасининг ости ва думи кўкимтир-яшил, устки томони асосан қизил ва қизғиш рангда бўлиб яшил ва кўк қисмлардан иборат. Тумшуғи остида каттагина сариқ доғни, қизғиш рангдаги кўзидан ўтган қора чизиқ кўриш мумкин. Учиши тез, қолдирғочни эслатади: тўғри учиб туриб шиддат билан юқорига ёки пастга бурилиши, баъзида ҳавода миққий сингари қанот қоқиб жойида туриши мумкин.
Симёғоч симларига ёки дарахтга қўнадилар ва яна шовқин билан бир-бирларини қувиб учиб кетадилар. Кечга яқин куркунаклар баланд товуш билан яқиндаги дарахтзор, боғ, ёки дарё, канал бўйидаги бутазорларга учиб кетадилар ва шу ерда тунайдилар. Вояга етган куркунаклар ёшларидан каттароқ ва улардан ёрқинроқ ранглари билан фарқланиб турадилар.
Куркунаклар нима билан озиқланадилар?
Куркунаклар асосан учаётган ҳашаротлар билан озиқланадилар. Кўпинча ари ва асалариларни, баъзида эса, қўнғизлар ва ниначиларни ҳам тутадилар. Болаларини боқаётганда улар ҳар куни оғирлиги 225 та арига тўғри келадиган ҳашаротларни тутиши аниқланган.
Тилларанг куркунакнинг уяси
Тилла ранг куркунак турли ландшафтлардан иборат бўлган очиқ ҳудудларни ёқтириб, уясини кўпинча дарё ёки бошқа сув ҳавзалари ёнида қурадилар. Уясини тупроқ қоя ёки қирғоқ қияликларида узун ковак ковлаб ичига қуради. Асосий ковак ёнида қўшимча «ёлғон» уя ҳам қурадилар. Тилларанг куркунаклар колониялар ҳосил қилиб уялайдилар, лекин, якка уялар ҳам учраб туради.
Қишки давр
Тилларанг куркунак Африкада, Сахара саҳросидан жанубда қишлайди.
Куркунакларни Ўзбекистонда тарқалиши
Ўзбекистонда тилларанг куркунак учиб ўтувчи ва уяловчи қушларга киради. Мамлакатимизда бу тур уялаш даврида кенг тарқалган. Республикамизда қулай биотоп топилган барча ҳудудларда уялайди.