Like most websites we use cookies. If you're happy with that, just carry on as normal - otherwise to find out more click here.
   
Search on the website:
Home   ›   Экологик саналар
Print
Send to friend

Экологик саналар

«Баҳор келди!» - бу янги таълим лойиҳаси бўлиб, Ўзбекистон қушларни муҳофаза қилиш жамияти бу лойиҳада 2012 йилдан бери иштирок этиб келмоқда. Лойиҳа дунёнинг 46 мамлакатида амалга оширилаётган бўлиб, мақсади - қушларнинг баҳорги учиб ўтиш жараёнини кузатишга аҳолининг кенг қатламини жалб этишдир.
Жамият «Эко саналар» номли бошқа лойиҳа доирасида ҳар йили баҳорда қушларнинг миграцияси ва уларни қишлаш жойларидан қайтишига бағишланган бир неча экологик саналарни нишонлайди. Байрам жараёнида экскурсиялар, қушларни табиатда ва шаҳарда кузатиш, болалар ва катталар иштирокида машғулотлар уюштирилади.
Агарда «Баҳор келди!» лойиҳа ғояси сизга қизиқарли бўлса, биз сизларни баҳорда ўтказиладиган ва қушларнинг миграциясига бағишланган яна икки экосанани нишонлашга чақирамиз. Ушбу байрамларни таърифи қуйида келтирилган.
Халқаро қушлар Куни
Халқаро қушлар куни экологик тақвимнинг энг қадимги саналаридан бири ҳисобланиб 1 апрельда нишонланади. 2012 йилда бу байрам 110-марта нишонланди. Бир асрдан ошиқ тарихга эга бўлган апрельнинг биринчи байрами муҳим мақсадни – ёш авлодда ёввойи қушларга нисбатан меҳр ва уларга ғамхўрлик муносабатларини тарбиялашни кўзлайди. Бизнинг мамлакатимизда Қушлар кунини нишонлашни тантанавий равишда Ўзбекистон қушларни муҳофаза қилиш жамияти давом эттиради. 2012 йилда биринчи апрель қушлар саноғи ва таълим тадбирлари Ўзбекистоннинг Тошкент, Самарқанд ва Фарғона вилоятини, ҳамда Қорақалпоғистонни қамраб олиб 400 дан ортиқ ўқувчи, талаба ва катталарни ўзига жалб этди.
Шу йили Қушлар куни Ўзбекистонда қандай ўтказилганлиги ҳақида http://uzspb.uz/event229.html сайтидан ўқиб чиқишингиз мумкин.
Бутунжаҳон миграция қилувчи қушлар куни
Байрам 2006 йилда Афро-Евроосиё учиб ўтувчи Сув-ботқоқ Қушлари Битими (AEWA) ва Миграция қилувчи турларни сақлаш Конвенцияси ҳамкорлигида (CMS) глобал ахборот-таълим кампанияси сифатида ташкил этилган. Бу экологик сана май ойининг иккинчи якшанбасида нишонланади.
2012 йили Миграция қилувчи қушлар куни дунёнинг 70 мамлакатида нишонланди. Шу куни дунёнинг турли қисмларида фестиваллар, таълим кампаниялари, презентациялар, фильмлар намоиши ва табиатга сайр уюштирилиб, уни ўтказишда юзлаб кўнгиллилар ва ташкилотлар иштирок этдилар.
Ўзбекистонда бу экологик сана 2011 йилдан бошлаб Қушларни муҳофаза қилиш жамияти ташаббуси билан нишонланади. 2012 йилда таълим тадбирлари ва қушлар устида кузатишлар Ўзбекистоннинг Тошкент, Самарқанд вилоятлари, ҳамда, Қорақалпоғистонда амалга оширилди. Бу тадбирларда ўрта ҳисобда 100 дан ортиқ одам иштирок этиб, уларнинг аксариятини ёшлар ташкил этди.
Ўзбекистонда байрам натижаларини Қушларни муҳофаза қилиш жамияти сайтида http://uzspb.uz/event230.html ва байрамнинг расмий сайтида http://www.worldmigratorybirdday.org/2012/ кўришингиз мумкин. Тадбирлар фотосуратларини эса http://www.flickr.com/photos/worldmigratorybirdday/7400093814/in/photostream сайтида топасиз.
Қўшилинг!
«Баҳор келди!» лойиҳасида ва бошқа баҳорги қуш байрамларида ҳамма хоҳловчилар иштирок этишлари мумкин. Режалаштирилаётган тадбирлардан хабардор бўлиш ва уларда унумли иштирок этиш учун сиз Ўзбекистон қушларни муҳофаза қилиш жамиятига аъзо бўлишингиз мумкин. Агар сиз талаба бўлсангиз – Жамиятнинг 5 та талабалар клублари аъзосига айланинг. Жамиятга аъзо бўлиш шартлари билан http://uzspb.uz/uzspb_forms.html сайтида танишиб чиқишингиз мумкин.
Ундан ташқари сиз мактаб, университет, ёки табиатда экологик саналарга бағишланган ўз байрамингизни ўтказишингиз мумкин. Тадбирни ташкиллаштириш жараёнида http://uzspb.uz/eco_dates.pdf ссилкасидан кўчириб олиш мумкин бўлган, ёки Ўзбекистон қушларни муҳофаза қилиш жамияти офисидан бепул олиш мумкин бўлган «Эко саналар» брошюраси сизга ёрдам беради.