Like most websites we use cookies. If you're happy with that, just carry on as normal - otherwise to find out more click here.
   
Search on the website:
Home   ›   Оддий какку
Print
Send to friend

Оддий какку

Оддий какку – катталиги каптардек келадиган, устки тарафи кулранг ва оқимтир доғлар билан қопланган қуш. Каккулар жуда эҳтиёткор ва яширин қуш бўлганлари сабабли улар кўпчиликка кўринмайдилар. Агар омадингиз келиб каккуни кўриб қолсангиз у сизга орқа тарафидан тўқ рангда, олдидан эса чипор рангда кўринади. Каккуни овозини эшитиш осон. Агар сиз шу қушга хос «ку-ку, ку-ку» овозини эшитсангиз бу каккунинг эркаги учиб келганини билдираётганининг гувохи бўласиз.
Какку ҳамма ерда деярли оддий қуш: ўрмонда, очиқ худудларда ва тоғ ён бқғриларида. Каккулар ўзлари уя қурмасликлари ва тухумларини бошқа қушлар уяларига қўйиб кетишларини биласизми? Одатда какку жўжаси биринчи бўлиб очиб чиқади ва уядан бошқа тухум ва жўжаларни ташқарига итариб юборади.
Каккулар нима билан озиқланадилар?
Улар асосан турли капалак ва қўнғизларнинг қуртлари билан озиқланадилар. Шуни айтиб ўтиш керакки тукли қуртларни фақат каккулар ейиши мумкин. Улар маълум бир озуқани бошқасидан устун кўрмайдилар, улар қайси тур ҳашарот кўп бўлса шунисини тутадилар. Масалан, қуртлар йўқолганда қўнғизлар ва бошқа бўғимоёқлилар билан озиқланадилар.
Какку уяси
Каккулар ўзгача уялайдилар. Ўз уясини қуриш ўрнига улар ўз тухумларини бошқа қуш уяларига, қўйиб кетадилар. Какку урғочиси мос уяни топиб уя эгасини кетишини пойлаб у ердан битта тухумни олиб ташлайди ва ўрнига ўзиникини қўяди. Тухумини ранги уя эгаси тухуми рангида бўлади. Баъзида уя эгалари ўгай боласидан анча кичик бўладилар, лекин улар буни сезмайдилар ва кун бўйи каттагина «боласига» озуқа ташийдилар.
Каккулар тухумларини майнинг ўрталаридан бошлаб июнь ва баъзи уяларда июльнинг бошларида ҳам қўядилар. Ҳали учишни яхши ўзлаштира олмаган ёш қушларни августнинг бошларида ҳам кузатилган.
Қишлаши
Қишлагани тропик ва жанубий Африкага, Арабистон ярим оролига, Ҳиндистон ва Ҳиндухитойга учиб кетадилар.
Каккунинг Ўзбекистонда тарқалиши
Уялаш ареали катта бўлиб, Евроосиёнинг шимолдаги ўрмон ҳудудларидан ЎртаЕр денгизигача, Африканинг чўл ҳудудидан бошқа ҳамма ерни эгаллайди. Оддий какку Ўзбекистоннинг воҳа ва тоғли ҳудудларида уяловчи ва учиб ўтувчи қуш ҳисобланади. Уялаш даврида Амударьё, Сирдарё ва уларнинг ён оқимлари воҳаларида, маданий ва қишлоқ хўжалик экинлари майдонларида, ҳамда республикамизнинг тоғли ҳудудларида қайд этилган. Каккуларнинг сони ва тарқалиш хусусияти уларни полапонларини боқадиган баъзи чумчуқсимонларнинг борлигига боғлиқ.
Ўзбекистонда бу қушга шақ-шақ тўқайчумчуқ ёки туркистон тўқайчумчуғи мисол бўла олиши мумкин. Каккунинг максимал сони текислик сув ҳавзаларида қайд этилган бўлиб, бир жойдан туриб бир неча “кукку”лаётган какку эркакларининг товушини эшитиш мумкин.
 Mitsubishi Corporation