Like most websites we use cookies. If you're happy with that, just carry on as normal - otherwise to find out more click here.
   
Search on the website:
Home   ›   Баҳорни бирга қаршилаймиз!
Print
Send to friend

Баҳорни бирга қаршилаймиз!

ЭНГ АСОСИЙСИ. Сиз яшаётган худудда оқ лайлак, какку, қора узунқанот, ёки қишлоқ қалдирғочи ҳақида биринчи маълумот бор бўлса ҳам маълумотингизни киритинг ва у бизга учиб келаётган қушларнинг сони, қушларнинг ёппасига учиб келиш вақтини ўзгариши ва қушларнинг асосий қисми учиб ўтиш муддати ҳақида маълумот беради.
 
«Баҳор келди!» лойиҳаси мамлакатимизда Европадаги сингари қушларни кузатувчилари ёки «бёдвочерлар»нинг пайдо бўлишига яна бир қадамдир. Уларнинг ёрдами билан биз ҳар йили баҳор келишини нишонлаймиз. Лойиҳада иштирок этиш осон ва қизиқарлидир. Энг асосийси – ҳар йили on-line режимида учиб ўтувчи қушларни биринчи учрашини қайд этишдир. Лойиҳанинг интернет сайтини варақлаб кўрсангиз қушлар ва уларнинг миграцияси ҳақида кўплаб қизиқарли маълумотлар ва қизиқ суратларни кўрасиз, ҳамда, «қушлар»га бағишланган бошқа мамлакатларнинг кўплаб сайтларига чиқишингиз мумкин.
 
Яшаётган жойингизда шу йили қишлоқ қалдирғочи, қора узунқанот, какку ва оқ лайлакни келганлиги ҳақидаги маълумотни юборсангиз сизлардан миннатдор бўлар эдик.
 
Қушларни учраши ҳақидаги юборилган маълумотларни таҳлил қилиб, биз қайси хафталарда учиб ўтувчи қушларни кўплаб учраганлиги ва баҳорда рўй бераётган ҳодисаларнинг йиллик маълумотини тўплаймиз. Бу қушларнинг миграцияси ҳақидаги билимларимизни кенгайтиришига ёрдам беради.
 
Ютуқларимизни кўриш учун натижалар варағини очиб кўринг.