Like most websites we use cookies. If you're happy with that, just carry on as normal - otherwise to find out more click here.
   
Search on the website:
Home   ›   Лойиҳада иштирок этиш
Print
Send to friend

Лойиҳада иштирок этиш

Лойиҳада иштирок этиш осон ва қизиқарли!
«Баҳор келди!» лойиҳаси – бу мамлакатимизда Европада кенг тарқалган бёдвочерлар ёки қушларни кузатувчиларининг пайдо бўлишига яна бир қадамдир. Улар ёрдамида биз ҳар йили баҳор келишини қайд этамиз. Лойиҳада иштирок этиш осон ва қувончлидир. Энг асосийси ҳар йили баҳорда учиб ўтувчи қушларнинг биринчи учрашини шу сайтда қайд этиш керак. Сайтни варақлаб кўринг ва сиз қушлар, ҳамда, уларнинг миграцияси ҳақида кўпдан-кўп қизиқарли маълумотлар оласиз. Ундан ташқари қизиқарли ўйинлар ва қушларнинг бошқа байрамларига ссилкалар ҳам оласиз.
Кузатишларингиз туфайли BirdLife International халқаро ташкилот ходимлари ва Ўзбекистон қушларни муҳофза қилиш жамияти учиб ўтувчи қуш саналган оқ лайлак, қишлоқ қалдирғочи, қора узунқанот, оддий какку ва тилларанг куркунакнинг биринчи учраши ҳақидаги маълумотларни таҳлил этишлари мумкин.
Маълумотлар қандай киритилади?
Маълумотларни тўплаш ва уларни сайтга киритиш қийин эмас:
1. «Қушлар ҳақида» бўлимида «Баҳор келди!» лойиҳаси томонидан танланган турлар билан танишиб чиқинг ва уларни Ўзбекистонга қачон учиб келиши ҳақидаги маълумотларни топинг.
2. «Баҳор келди!» лойиҳаси танлаган ҳар бешта турни Ўзбекистонга учиб келишини ўрганиб чиққандан сўнг улар устида кузатишлар олиб боринг. Сизлардан оқ лайлак, қишлоқ қалдирғочи, қора узунқанот, оддий какку ва тиллараннг куркунакни биринчи учрашини қайд этиш талаб этилади. Сиз бу турлардан фақат биттасини, ёки ҳаммасини учратишингиз мумкин, бу сизнинг қаерда яшашингизга боғлиқ. Кундалик дафтарингизга қушни кўрган сана ва жойини ёзиб қўйинг. Ёдда тутинг, каккуни кўришдан кўра унинг сайрашини эшитиш эҳтимоли кўпроқдир.
3. Яна қайтадан сайтга кириб «Кузатувлар қўшиш» бўлимига кирасиз ва кузатишларингизни киритиш шакли пайдо бўлади. Ёдда тутинг, сайтга турларни фақат биринчи учрашини киритасиз! Шаклнинг ҳамма пунктларини тўлдирганингиздан сўнг «сақлаш» тугмасини босиб бизга юборасиз.
4. 3 кундан сўнг сайтимиз харитасини текшириб, кузатишларингиз натижасида баҳор шимолга қараб сурилдими йўқми текшириб кўринг. Сизларга омад тилаймиз!
5. Дўстларингиз ва ҳамкасбларингизга «Баҳор келди!» лойиҳаси ҳақида гапириб уларга ҳам иштирок этишни таклиф этинг.
Эътибор беринг!
Сайтга лойиҳа томонидан танланган  5 та турнинг учраши ҳақидаги маълумотларни март ойидан бошлаб киритишингиз мумкин. Аммо, оқ лайлакни учратганингизни 1 февральдан бошлаб киритишингиз мумкин. Гап шундаки, охирги 10-15 йил ичида оқ лайлаклар Ўзбекистонда ўтроқ қушга айланиб бормоқдалар. Шунинг учун бу турнинг Ўзбекистонда учиб ўтиши ҳақидаги маълумотларни олиш қийин – қайсилари қишлашдан учиб келишдию, қайсилари ҳеч қаерга учиб кетишмади биз билмаймиз. Шу муносабат билан «Баҳор келди!» лойиҳаси халқаро координатори 1 февральдан Ўзбекистонда қишлаётган ва учиб кетмаган ҳамма лайлакларни сайтда қайд этишни таклиф этди. Бу қишлаётган лайлакларни неча киши кузатганини билишимизга ёрдам беради. Лойиҳага Ўзбекистондаги қайси оқ лайлаклар умуман миграция қилмаслиги ва қишловчи лайлаклар учиб кетувчиларидан оз-кўплигини ҳам билиш имконини беради.
Иштирок этишингизга ишонамиз ва кузатувларингиз натижаларини кутамиз!
Сиз ўз кузатувларингизни уйингиз, мактаб атрофида ёки якшанба кунлари сайр даврида олиб боришингиз мумкин. Мамлакатимизда баҳор элчилари бўлмиш учиб келувчи қушларнинг пайдо бўлишини шаҳарда ҳам, шаҳар ташқарисида ҳам кузатишингиз мумкин. Агар сиз шаҳар яшасангиз – узунқанотларнинг пайдо бўлишини диққат билан кузатинг. Энг асосийси маълумотларингизни ушбу сайтга жойлаштиришни унутманг. Агар компьютерингиз бўлмаса, ёки интернетга кириш чегараланган бўлса сиз ҳар доим маълумотларингизни Ўзбекистон қушларни муҳофаза қилиш жамиятига юборишингиз мумкин ва биз уларни албатта сайтга жойлаштирамиз. «Уланиш учун маълумот» бўлимида сиз Ўзбекистондаги «Баҳор келди!» лойиҳаси координатори билан қандай боғланиш мумкинлигини билиб оласиз.
 Mitsubishi Corporation