Like most websites we use cookies. If you're happy with that, just carry on as normal - otherwise to find out more click here.
   
Search on the website:
Home   ›   Қишлоқ қалдирғоч
Print
Send to friend

Қишлоқ қалдирғоч

Қишлоқ қалдирғочи – бу қоп-қора елкали, қизғиш томоқли, оқ қоринли ва узун айрили думга эга бўлган ихчамгина қуш. Осмонда бу қуш тим қора бўлиб кўринади. Лекин унинг айрили думи ва силлиқ учишидан осон аниқлаш мумкин. Симёғоч симларида ўтириб қалдирғочлар ҳар томонга бурилиб чиғирлаб ўтирадилар. Тонг саҳардан уларнинг чиғирлаши сизни уёғотиб юбориши мумкин.
Қишлоқ қалдирғочини узунқанотдан қандай ажратиш мумкин?
Узунқанот қалдирғочдан йирикроқ, қанотлари ингичка, лекин, нисбатан узун ва қайрилгандир. Қалдирғочни учаётганда қанотларини букишидан ҳам ажратиш мумкин. Қишлоқ қалдирғочлари асосан шаҳарларнинг бир қаватли туманлари ва қишлоқларда, узунқанотлар эса шаҳарларнинг кўп қаватли туманларида учрайдилар.
Ёш қушларни катталаридан қандай ажратиш мумкин?
Ёш қалдирғочлар катталаридан кичикроқдирлар, ранглари ҳам унчалик ёрқин эмас ва думи ҳам калтадир. Агарда уйингизда қалдирғоч уя қурган бўлса сиз қалдирғоч оиласи ҳаётини кузатишингиз мумкин, яъни ота-оналар қалдирғочлар жўжаларини кун давомида кўп маротаба ҳашаротлар ташиб боқишини кузатасиз – бу эсдан чиқмайдиган манзарадир.
Қалдирғочлар нима билан озиқланадилар?
Қалдирғочлар асосан ҳавода учиб юрган турли ҳашаротлар билан озиқланадилар. Баъзида улар ерда ёки деворда ўтирган, ё бўлмаса сув юзасидаги ҳашаротларни ҳам тутишлари мумкин. Қалдирғочлар сувни учиб кетаётиб тумшуғи ёрдамида сув юзасидан ичадилар.
Қалдирғоч уяси
Аксарият ҳолларда қалдирғочлар инсонга бевосита яқин жойларга уя қурадилар, кам ҳолларда одамлар қатнаб турадиган биноларга, баъзида эса, ташлаб кетилган биноларда ҳам уялашлари мумкин. Уялари бинонинг ичида, бевосита томнинг тагидаги деворда, ёки, ёғоч устунлар остида жойлашган бўлади. Ярим ойсимон ва усти очиқ уясини қуришда майда тупроқ бўлаклари, ўт пояларидан фойдаланиб уларни сўлаклари ёрдамида бирлаштирадилар. Қалдирғочлар кўп ҳолларда келаси йили ўз уяларига қайтадилар. Ўзбекистонда қишлоқ қалдирғочи йилига икки марта бола очади.
Қишки давр
Ўзбекистон қишлоқ қалдирғочлари Африка ва Осиёнинг жанубида қишлайди.
Қишлоқ қалдирғочининг Ўзбекистонда тарқалиши
Ўзбекистонда қишлоқ қалдирғочи табий шароитларда кам уялайди. Уларнинг кўпчилиги антропоген ландшафтда уялаб, бу ерда уларнинг сони бир неча марта кўпдир. Қалдирғочларни бу ерда оддий қуш дейиш мумкин. 1966 йилгача Тошкентда қишлоқ қалдирғочи энг оддий қуш саналган. Кейинчалик, шаҳардаги жадал қурилишлар ва унинг қайта тикланиши натижасида у шаҳарнинг кўпгина туманларида учрамай қолди. Тошкентда унинг сони йилдан йилга камайиб бормоқда. Фарғона водийси шаҳарларида эса унинг сони кўплигича қолмоқда. Мамлакатмизда инсонларни қалдирғочларга бўлган ҳайрихоҳона муносабати тур фаровонлигига сезиларли даражада ўз аксини кўрсатади ва тарбиявий аҳамиятга ҳам эгадир.