Like most websites we use cookies. If you're happy with that, just carry on as normal - otherwise to find out more click here.
   
Search on the website:
Home   ›   Қора узунқанот
Print
Send to friend

Қора узунқанот

Қора узунқанот тўқ жигаррангдаги қуш бўлиб осмонда қорамтир кўринишга эга. Қанотлари узун ва ўроқсимон, думи эса калта ва айрисимондир. Уни ўтирган ҳолатда кўришнинг иложи йўқ. Узунқанот одатда уясини кўпинча том остига беркитади. Қушлар орасида ўзини ноқулай шароитга чидамлилиги билан ажралиб туради. Умрини узоқлиги ҳам ҳайратда қолдиради, у 21 йилгача яшаши мумкин, бундай кичик қуш учун бу жуда кўпдир.
Узунқанотларни ёз кунлари баланд товуш чиқариб осмонда учиб юрганини кўриш мумкин. Қалдирғочлардан фарқи узунқанотлар ҳеч қачон дам олиш учун қўнмайдилар. Бу қушлар умрларининг асосий қисмини ҳавода ўтказиб, ҳатто парвоз пайтида ухлайдилар. Узунқанотлар фақат ўз уясига қўнадилар. Уларни уяларини иморат ёриқлари ва шамоллатиш туйнуклари ичидан топиш мумкин ва шу сабабли уларни шаҳарда кузатиш осон. Қишлоқларда узунқанот камроқ учрайди.
Қандай қилиб узунқанотни қалдирғочдан ажратиш мумкин?
Узунқанот қалдирғочдан каттароқ, қанотлари ингичкароқ, лекин, узун ва ўроқсимон тузилишга эга. Қалдирғочдан фарқи у ҳеч қачон учаётганда думини йиғмайди. Узунқанот думининг охирида айриси бўлиб кенг ва калтадир. Ёдингиздами, узунқанотни шаҳарда учратиш осон, қалдирғочни эса қишлоқларда.
Узунқанотлар нима билан озиқланадилар?
Узунқанотлар ўз озуқасини фақат ҳавода топадилар. Улар учаётган ёки ҳавода парвоз этаётган ҳашаротлар билан озиқланадилар. Камдан кам ҳолларда, масалан  шамолли кунда узунқанотлар ҳашаротларни барглар четидан тутиб олишлари мумкин.
Узунқанот уяси
Узунқанот уясини қоя бўшлиқлари ва уйларга, том остига, қирғоқ жарликларига ва дарахт ковакларига қўядилар. Уяси коса шаклида, ўртаси чуқурча. Уяни қуриш учун узунқанотлар ҳавода учиб юрган пат, момиқ парлар, сомон чўплари, қуруқ барглар ва шунга ўхшаш турли жисмлардан фойдаланадилар. Топилган қурилиш материаларини сўлаклари ёрдамида ёпиштирадилар. Узунқанотлар алоҳида жуфтлар, гуруҳлар, ёки колониялар ҳосил қилиб уялайдилар.
Қишки давр
Узунқанотлар қишни шарқда ва Африканинг жанубий ярим шарида ўтказадилар.
Узунқанотларнинг Ўзбекистонда тарқалиши
Ўзбекистонда қора узунқанотни ҳохлаган ерда учратиш мумкин. У тоғлар, дарё бўйлари, воҳалар ва шаҳарларда учрайди. Қора узунқанотнинг сони баъзи йиллари сезиларли камаяди. Сабаби қор билан бирга кескин совуқ тушиши бўлиши мумкин. Узоқ давом этадиган совуқда ёппасига нобуд бўлиши ҳам мумкин.